Италия футбол федерацияси раҳбари Карло Тавеккио терма жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Жампьеро Вентурани таништирди.
Аввал «Торино» клубини бошқарган 68 ёшли мутахассис Антонио Конте ўрнига тайинланди. Вентура 2 йиллик шартномага имзо чекди ва йилига 1,3 миллион евро маош оладиган бўлди.
«Вентура – футбол маэстроси. Унга карт-бланш – эркинлик бердик. Унинг ишига ҳалақит бермаймиз. У ўзига керакли ёрдамчиларга эга», – деди Тавеккио.