"Интер" дарвозабони Самир Ханданович нерадзури кўрсатаётган натижалардан норозилигини билдирди.
Ханданович 2012 йилда "Интер"га ўтган ва жамоа шундан буён чепионлар лигасида бир марта ҳам қатнашмаган.
"Мен "Интер"дан бошқа нарса кутган эдим. Қониқмадим. Бошқа гап айтсам, алдаган бўламан. Мен бу катта клубга ғалабалар учун келгандим, аммо бундай бўлиб чиқмади. Бир нечта сабаблар туфайли клуб ўзи хоҳлаган натижага эриша олмади: хўжайинлар, мураббийлар алмашинуви, муҳим ўйинчиларнинг кетиши ва бошқалар", - дейди Ханданович.