Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ўзбекистон терма жамоаси «Уфа» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Австриянинг Вёргль шаҳрида Россия премьер-лигаси вакили «Уфа» клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ рақиб ҳужумчиси Марсиньо ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг ҳамюртларимиз бироз ташаббусга эга бўлишди.

19-дақиқада бурчак зарбасидан оширилган тўпни Элдор Шомуродов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Жамшид Искандеров чамаси 25 метр масофадан дарвоза томон кучли ва аниқ зарба йўллаб, чиройли гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлим «Уфа» клубининг ташаббуси остида ўтди. 59-дақиқада Марсиньо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳар иккала жамоада яхшим имкониятлар бўлса-да ҳисоб ўзгармади.

Шу билан Ўзбекистон терма жамоасининг Австрия йиғини якунига етди. Энди футболчиларимиз Тошкентга қайтиб келишади ва 24 июль куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишади.

Уфа - Ўзбекистон 2:2 (1:2)

Голлар: Марсиньо (2, 59 пен.) - Элдор Шомуродов (19), Жамшид Искандеров (21)

«Уфа»: Шелия, Стоцкий, Тумасян (Никитин, 70), Васин, Сафрониди (Сухов, 70), Обляков (Слай, 70), Безденежних (Батютин, 70), Ванек (Засеев, 70), Марсиньо (Зубарев, 70), Кротов (Сысуев, 70), Диего

Ўзбекистон: Нестеров, Тожиев, Мерзляков, Шорахмедов, Искандеров, Сохибов, Шукуров, Андреев, Ахмедов, Каримов, Шомуродов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:52, 20.07.2016.
Ўқилди: 10086 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик