Дукент йиғинини якунлаб, Тошкент шаҳрида кичик йиғин бошлаган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси дастлабки ўртоқлик баҳсида иштирок этди. 20 июль куни бўлиб ўтган беллашувда “Бухоро” жамоаси “Нефтчи”га рақиблик қилди.
Ўйин кескин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Дастлабки бўлимда “Бухоро”дан Анвар Ражабов ҳамда Баходир Пардаевлар гол киритган бўлса, иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган Анвар Бердиев ҳамда Шерзод Ҳакимовлар мувозанатни тиклашди. Бироқ иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида Баходир Пардаев пенальтидан яна бир бор гол уриб ҳисобни 2:3 кўринишига олиб келди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди. Шу тариқа “Нефтчи” дастлабки назорат баҳсида “Бухоро”га мағлуб бўлди. Навбатдаги назорат ўйинин 23 июль куни “Пахтакор” жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Ўртоқлик баҳси. “Нефтчи” – “Бухоро” 2:3
Голлар: Анвар Ражабов, 0:1. Баходир Пардаев 0:2 (пенальти), Анвар Бердиев 1:2, Шерзод Ҳакимов, 2:2. Баходир Пардаев 2:3 (пенальти)
“Нефтчи”: Ўткир Юсупов, Шукур Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилёр Ирматов, Алишер Саматов, Жавоҳир Расулов, Умид Қодиров, Акмал Холматов, Бахтиёр Ёқубов, Аббос Махсталиев, Отабек Исроилов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Анвар Бердиев, Мансур Саидов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдумавлон Абдужалилов, Дамир Низанов, Ислом Тошпўлатов, Сардор Қулматов, Шерзод Ҳакимов, Сардор Раҳмонов
Бухоро: Сардор Қобулжонов, Максимилиан Фомин, Жасур Ҳасанов, Артём Филипосян, Аббос Амонов, Санъат Шихов, Баходир Пардаев, Шавкат Саломов, Алишер Саноев, Анвар Ражабов, Жамолиддин Убайдуллаев