Қозоннинг «Рубин» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Александр Сонг билан шартнома имзолашга яқин турибди. Камерунлик футболчи шахсий шартнома юзасидан музокара ўтказиш учун Қозонга етиб келди.
«Рубин» клуби Александр Сонг билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди» - деб ёзади клубнинг твиттер саҳифаси.