"Милан" клуби бир нечта ўйинчиларини АҚШ бўйлаб турнега олиб кетмади.
Бош мураббийи Винченцо Монтелларнинг хоғишига кўра, Америкага ҳужумчи Карлос Бакка, ҳимоячи Маттиа Де Шильо ҳамда янги келганлар Жунлука Лападула ва Леонель Аньони бормайдиган бўлишди.
Бу ҳолат футболчиларнинг сотилиши билан эмас, клуб ихтиёрига кеч келганликлари билан боғлиқ. Футболчилар Миланеллодаги клуб базасида шуғулланишда давом этадилар.