Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистон ёшлари Гонконгни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Сингапур Футбол Асоциацияси томонидан ташкил этилган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар иштирокидаги кичик халқаро турнир доирасида Гонконг U-21 терма жамоасини йирик ҳисода мағлуб этди.

Сингапур, Гонконг, Эрон ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этган FAS U-21 International Challenge Cup учинчи ўрини учун кечган баҳсда Ўзбекистон U-19 рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Сухроб Нуриллоев, Саиджамол Давлатжонов ҳамда Хожакбар Алижонов ўйиннинг дастлабки бўлимида биттадан гол киритиб, танаффусга Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим аввалида Достон Ибрагимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ўйинда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу халқаро ўртоқлик турнирида учинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнир Ўзбекистон U-19 учун 2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи вазифасини ўтаб берди.

FAS U-21 International Challenge Cup

Ўзбекистон U-19 – Гонконг U-21 4:0

Голлар: Сухроб Нуруллоев (12), Саиджамол Давлатжонов (23), Хожакбар Алижонов (45+1), Достон Ибрагимов (53)

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:28, 23.07.2016.
Ўқилди: 8834 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.