Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Олий лига-2016. 11 метрли зарбалар таҳлили

Баҳо:
+ | -

1-давра давомида ҳакамлар томонидан роппа-роса 40 марта пенальти белгиланди. Эътиборлиси, ортда қолган 15та турнинг ҳар бирида пенальти ижроси кузатилди. 11 метрли жарима зарбаларининг 11таси сафарда ўйнаган клубларга тўғри келди, қолган 29таси мезбонлар фойдасига белгиланди. 1-тур пенальтилар бўйича энг сермаҳсули бўлди - 6та.

* 40та пенальтидан 10таси бесамар кетди. Бу 75 фоиз ҳолатда 11 метрли зарба аниқ амалга оширилганини англатади. Ушбу кўрсаткични аввалги мавсумнинг танаффусигача бўлган ҳолат билан солиштирсак, фойдаланиш фоизи бирозгина тушгани сезилади. Чунончи, олий лига-2015нинг 1-даврасида жами 37та пенальтидан 29таси аниқ амалга оширилганди - 78,4 фоиз.

* Жорий чемпионатда ўтган мавсумнинг худди шу даврига нисбатан олганда, 3та кўп пенальти тепилди. Дейлик, ўтган йили ҳакамлар 1 ва 8-турларда «нуқта»га ишора қилишмаганди.

* «Обод» футболчилари пенальти тепишни яхшигина машқ қилишлари лозим кўринади. Зеро, улар биринчи даврада нақ 4та пенальтини кўкка совуришди.

Эсингиздами?

2015 йилги мавсумнинг 1-давраси давомида ҳакамлар томонидан жами 37 марта пенальти белгиланганди. Улардан 12тасини сафарда ўйнаган клублар, қолган 25таси мезбонлар амалга оширишганди. 3-тур пенальтилар ижроси борасида энг сермаҳсули бўлганди - 5та. Жами 37та пенальтидан фақат 8таси самарасиз кетган ва бу 78,38 фоиз ҳолатда 11 метрли зарбадан унумли фойдаланилганидан нишона. Олий лига-2014 1-даврасида эса жами 18та пенальтидан атиги 10таси аниқ амалга оширилганди - 55,5 фоиз.

Футболчилар бўйича

«Қизилқум» етакчиларидан бири Илҳом Юнусов жорий мавсум пенальти тепиш бобида нечоғли совуққон эканлигини тўлиқ кўрсатяпти. Эътибор беринг, у ортда голган ўйинларда 6та гол урган бўлса, шундан 5таси пенальти самарасидир. Игорь Таран эса 7та голидан 4тасини 11 метрли нуқтадан йўллади. Артур Геворкян 2013 йилги мавсумда пенальтичилар баҳсида яққол етакчи бўлганини кўпчилик яхши эсласа керак. Бироқ туркманистонлик футболчи сўнгги пайтларда негадир «нуқта»га унча кўп яқинлашмаяпти.

Жамоа фойдасига белгиланган пенальтилар бўйича

Олий лигадаги 16та клубдан фақатгина «Металлург» ва «Машъал»га пенальти тепиш ҳуқуқи насиб этмади. Энг кўп пенальтини эса «Қизилқум» вакиллари бажаришди - 5 марта. «Обод» эса 4та пенальтидан фойдаланолмади. Изоҳ топишга ҳам қийналасан...

Жамоа зарарига белгиланган пенальтилар бўйича

Пенальтидан энг кўп жабр чекиш «Машъал» зиммасига тушди - 8та. Тўғри, Муборак жамоаси шунинг баробарида яна бир жиҳат - пенальтиларни тўсиш бўйича ҳам бошқалардан омадли чиқди - 3 марта. Умуман, атиги 6та клуб посбонларига пенальтини бартараф этиш насиб этди. Биринчи даврада биргина «Бухоро» дарвозаси томон пенальти белгиланмаганини ҳам айтиш ўринли.

Фаррухжон Файзиев тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:31, 24.07.2016.
Ўқилди: 3652 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.