Шу кунларда Лас-Вегасда таътилини ўтказаётган “Реал Мадрид” клуби етакчиси Криштиану Роналду таниқли хонанда ва актриса Женнифер Лопеснинг туғилган кунида меҳмон бўлди.
Кеча, 24 июл санасида Жей Ло 47 ёшини қарши олди. Португалиялик футбол юлдузи ҳам унинг зиёфат кечасида қатнашди. Роналду Женнифер Лопес билан тушган суратини ўзнинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғига юклади ва “Туғилган кунинг муборак Жей!” дея изоҳ қолдирди.
Бироз аввал Криштиану Роналду қоидасиз жанглар курашчиси Конор Мангрегор билан учрашгани ҳақида хабар қилгандик.