Англия термаси ҳужумчиси Харри Кейн ўз Twitter’ида қувончли хабар билан бўлишди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Кейт билан биринчи фарзандимизни кутаётганимиздан бахтиёрман. Ажойиб даврлар ҳали олдинда! Буни кўзларим тўрт бўлиб кутаман», — деб ёзди у.
Постга жуфтликнинг севимли итлари акс этган фотосурат илова қилинган. Итларнинг бўйнига «Ойи + дада бизга одам олиб келади!» ҳамда «Соқчи ит бурчи 2017 йил январида бошланади» ёзувли тахталар осилган.