«Бавария» сардори Филипп Лам мюнхенликларнинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти мақтовлар остида қолдирди.
«Жаҳонда тўғри мувозанатни Карло Анчелоттидек аниқ ҳис қила оладиган мураббийлар жуда кам. Унинг қўл остидаги икки ҳафталик машғулотлардан сўнг айтишим мумкинки, у «Бавария» учун айни вақтдаги энг идеал бош мураббийдир», — деди Лам.
«У Милан, Лондон, Париж ва Мадридда мураббийлик қилган, миллий ва халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан италиялик. У футболчилар билан қандай мулоқот қилиш кераклигини билади ва, очиқ кўриниб турибдики, у биз билан бирга бўлиб турганидан хурсанд», — дея қўшимча қилди «Бавария» сардори.