«Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасер жамоага португалиялик ярим ҳимоячи Нани қўшилганидан хурсанд ва у жамоага ёрдам бера олади, деб ҳисоблайди.
Испаниялик 22 ёшли футболчининг фикрича, Нани юқори савиядаги футболчи ва «Валенсия»ни ростмана кучайтира олади.
«У нафақат мен учун, балки исталган бошқа ҳужумчи учун ҳам яхши жамоадош бўла олади. Ўйлайманки, у клубимизга катта ёрдам бера олади», — деди Алькасер.
«Мен уни энди ўзимга дўст деб ҳисоблайман ва жамоадаги фаолиятига муваффақият тилайман», — дея қўшимча қилди «Валенсия» ҳужумчиси.