Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Александр Хомяков: "Тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг чорак финал доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг жамоамиз мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди. 

"Бу баҳсда ёмон ўйин кўрсатмадик. Ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз биринчи учрашувда кўп хато қилдик ва шу боис бугунги ғалаба бизга таътимади. Ҳақиқатдан ҳам Тошкентда, "Локомотив" билан ўйинда тўртта тўп фарқини йўққа чиқариш қийин масала эди. Шу боис йигитлардан фақат майдонда ўзини кўрсатишини ва чиройли ўйин ташкил этишни сўрадим. Иккинчи давра олдидан биз учун жуда муҳим баҳс бўлди. Бу ўйинда қарши ҳужумда ўйнаш самарасини кўрдик. Биз ўйиндан қониқдик.

Кўпчилик "Машъал" ёпиқ ўйин кўрсатмоқда, "Машъал" антифутбол кўрсатмоқда демоқда. Бизни услубимиз бундай эмас. Бугунги баҳсда буни кўрдик.

Иккинчи даврада таркибни кучайтиришни режалаштирганмиз. Эркиновга "Насаф"дан таклиф бўлди шу боис жамоани тарк этишни сўради. Мен унга омад тилайман. Деркач ва Павленко қўшилди ва бошқалар билан музокара якунланиб қолди. Расман маълум бўлса эълон қиламиз" , - дейди Хомяков

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 12:24, 27.07.2016.
Ўқилди: 3277 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик