Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Уммон билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шу йилнинг 15 сентябрида старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, бугун – 27 июль куни Уммон ўсмирларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Жар” стадионида, 25 июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтказилиши кўзда тутилган Уммон ўсмирлари билан иккинчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувда жамоалар ҳужумкор футбол кўрсатишганига қарамай, дарвозаларга тўп киритилмади – 0:0.

Бугун ҳам учрашув “Жар” стадионида ўтказилади ва 18:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви.

27.07.2016, “Жар” стадиони, Тошкент

Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 0:0

Ўзбекистон таркиби: 40. А. Неъматов, 4. И. Холдоров, 19. И. Каримов, 17. А. Мўйдинов, 6. М. Абдуллаев 7. О. Ўрунов, 8. Ғ. Азизхўжаев, 9. Б. Соатов, 10. Р. Йўлдошев, 11. А. Собиржонов, 25. Д. Абдуманнопов

Захира: 1. Х. Жўраев, 12. Ж. Умурзоқов, 5. М. Намозов, 3. Ш. Хайруллаев, 22. А. Камолов, 14. О. Сайфиддинов, 36. Ш. Неъматов, 23. Б. Ҳасанов, 15. И Ғанихонов, 20. М. Парпиев, 33. Х. Абдусатторов, 16. Н. Куйлибоев

Жар” стадионида, 25 июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:52, 27.07.2016.
Ўқилди: 4883 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.