Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Қаршида ёш полвонлар мусобақаси

Баҳо:
+ | -

Қаршида кураш бўйича ўтказилган “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасида 13-14 ёшли 84 ўғил-қиз иштирок этди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ҳалоллик, бағрикенглик ва инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассам этган миллий курашни янада ривожлантириш, ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб улғайиши йўлида барча шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Қизлар ўртасида 44 килограмм вазн тоифасида Миришкор туманидан Гулзода Иброҳимова, 48 килограмм вазнда китоблик Азиза Бўронова, 52 килограмм вазнда Миришкор туманининг яна бир вакиласи Муқаддам Бегимқулова ғолибликни қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда 46 килограмм вазнда қаршилик Шаҳзод Насимов, 50 килограмм вазнда шаҳрисабзлик Диёрбек Яҳёев, 55 килограмм вазнда Қарши туманидан Сардор Ҳазратқулов биринчи ўринни эгаллади.

– Мени 9 ёшимда кураш залига бобом етаклаб борган, – дейди Шаҳзод Насимов. – Бу менинг йирик мусобақалардаги илк ғалабам. Ҳозир жаҳон чемпиони Баҳром Авазов раҳбарлигида кураш сирларини пухта ўзлаштирмоқдаман. Кураш билан шуғулланишим нафақат жисмонан соғлом, балки мустаҳкам иродали ва қатъиятли бўлишимга ёрдам бермоқда. Келажакда устозимга ўхшаган таниқли спортчи бўлиш, Ватанимиз байроғини халқаро миқёсда янада улуғлашга ҳисса қўшишни мақсад қилганман.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 11:03, 29.07.2016.
Ўқилди: 5453 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.