"Челси" бош мураббийи Антонио Конте Диего Костанинг жамода қолишига ишонмаётганини тан олди.
Мураббий футболчининг "Реал"га қарши майдонга тушмаганини жароҳат бтлан изоҳлади.
"Ҳозирги пайтда Коста - "Челси" ўйинчиси. У "Реал"га қарши жароҳати сабабли ўйнамади. Агар у тайёр бўлса, навбатдаги ўйинда майдонга тушади.
Трансферларга келсак, бозорда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозир Коста биз билан, аммо эртага унинг қаерда бўлишига кафолат бера олмайман", - дейди Конте.