Кириш Регистрация

“Цементчи” машғулотларни давом эттирмоқда, таркибда ўзгаришлар бор

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига вакили Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоа куни кеча “Цементчи” ўйингоҳида Андижоннинг ёшлар лигасидаги жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйин 3:2 ҳисобида “Цементчи” футболчиларининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги голларга: “Цементчи”дан Абдулла Абдуллаев, Аъзам Саминжонов, Элёр Мамасолиевлар муаллифлик килишган бўлса, “Андижон”дан: Жаҳонгир Мақсудов ва Хондамир Юлдашевлар жавоб кайтарди.

Учрашувда “Цементчи” қуйидаги таркиб билан ҳаракат қилди.
16.Илҳом Жуманов 2.Жўрабек Ёқубов 4.Раҳматулло Мелибоев, 5.Абдухолиқ Қурбонов 6.Отабек Аҳмаджонов 7.Даврон Исоқов 9.Жамшид Қобулов, 13.Абдулла Абдуллаев 17.Суннат Эрматов 21.Элёр Мамасолиев, 23.Оқилбек Маҳмудов.
Захирадан: 3.Мадамин Маҳмудов 10.Сардор Сотволдиев 15.Сардор Суюнов, 20.Аъзам Саминжонов.

Таркибдаги ўзгаришларга келсак: Жамоа таркибига бир катор янги футболчилар келиб қўшилиб, ҳозирда синовдан ўтмоқдалар Бу футболчилардан ўтган мавсум биринчи даврада “Косонсой” жамоасида ўйнаган ҳужумчи Даврон Исоқов, Олий лига вакили Тошкентнинг “Металлург” ёшлар жамоасидан марказий ярим ҳимоячи Суннатилло Эрматов ва марказий ҳимоячи Аъзам Саминжонов, биринчи лига вакили “УзДонгЖу”дан дарвозабон Дилмурод Мамаюсупов, “Оқ-тепа” жамоасидан Зафар Қорақулов, “Бунёдкор” тарбияланувчилари бўлган марказий ярим ҳимоячилар Абдулла Абдуллаев ва Отабек Ахмаджоновлар машғулотларда иштирок этмокда.
Олий лига вакили Муборакнинг “Машъал” жамоаси йиғинида иштирок этган нукуслик ҳужумчи Нурлибек Таласбоев катта еҳтимол билан иккинчи даврани яна “Цементчи” таркибида давом эттиради.

Шу билан бирга биринчи даврада “Цементчи” таркибида ҳаракат қилган ушбу футболчилардан: дарвозабон Элдор Исабоев, ярим ҳимоячи Файзулло Жуманқўзиев, ва ҳужумчи Абдураззоқ Жўраевлар Наманган вилоятининг “Норин” жамоасида. Ушбу мавсумда жиддий жарохатлари туфайли деярли майдонда жуда кам харакатланган Дилшод Эминов ва ярим химоячи Алишер Файзуллаевлар қўшни туман жамоаси “Ёзёвон лочинлари” га ўтишди. Чап қанот ярим ҳимоячиси Шукурилло Жумабоев эса олий лига вакили “Қизилқум” билан шартнома имзолади. Жамоамизни тарк этган ва бизни кўнглимиздан жой олган ушбу футболчиларга Цементчи” клуби ва мухлислари номидан келгуси фаолиятларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

“Цементчи” матбуот котиби Исломжон Акбаров

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 08:43, 31.07.2016.
Ўқилди: 5151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик