"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Галатасарой" билан ўртоқлик учрашувидан сўнг (5:2) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа учун ўртоқлик учрашувидаги ғалабалар ҳам муҳим. Мураббийимиз биринчи бўлимдаги ҳаракатларимиздан қониқмади. У бўш ҳудудлардан фойдаланишимиз кераклигини айтди ва буни иккинчи бўлимда уддаладик. Бу ғалаба бизга янги мавсум учун яхши туртки беради", - дейди Рэшфорд.