Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

“Обод”-“Қўқон-1912” - Превью

Баҳо:
+ | -

Эртага Олий лигада иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Жамоамиз мавсумнинг иккинчи қисмини сафарда “Обод”га қарши учрашув билан бошлайди. Ушбу жамоалар элитада шу кунга қадар бир марта тўқнаш келишган. Биринчи турда Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда Илья Ильиннинг ягона голи эвазига вакилларимиз ғалаба қозонишганди.

Эртага мазкур жамоалар иккинчи марта ўзаро ўйинда майдонга тушишади.

Биринчи учрашувда ҳар икки жамоани бошқа мурабббийлар бошқаришганди. Иккинчи даврадаги ўйинда янги бош мураббийлар жамоаларни майдонга бошлаб тушишади.

Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар содир бўлганини эътироф этиш жоиз.

Ўйин ҳакамлари

Мазкур учрашувда ишлайдиган ҳакамлар ва назоратчилар маълум қилинди. Лига дебютантига қарши кечадиган ўйинни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам жамоамизнинг 25 март куни Наманганда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувини бошқарганди.

Олий лига

16-тур.

2 август (сешанба)

«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00да бошланади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:22, 01.08.2016.
Ўқилди: 2559 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.