Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

"Андижон" - "Пахтакор". Учрашув ҳақида маълумотлар

Баҳо:
+ | -
3 август куни "Пахтакор" иккинчи даврани "Андижон"га қарши ўйин билан бошлайди. Андижонликлар таркибида давралар оралиғида катта ўзгаришлар юзага келди. Жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди ва уларнинг ўрнига бошқа ўйинчилар таклиф этилди.   Жамоамиз июль ойида Қибрайда иккинчи даврага ҳозирлик кўрди.   Қарама-қаршилик Олий лигада клублар 45 бор тўқнаш келган. 34 ўйинда "Пахтакор", 3 баҳсда "Андижон" зафар қучган. 8 беллашув дуранг билан якунланган. Жамоамиз 112 гол уриб, 32 тўп ўтказиб юборган. Андижондаги учрашувларда мезбонлар 3 ғалабага эришган. "Шерлар" 14 марта зафар қучишган.   Ўйин расмийлари Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга Обид Жумаев ва Артём Калинин ёрдам беради.   3 август "АНДИЖОН" - "ПАХТАКОР" Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Артём Калинин (Қарши), Даулетбой Жалимов (Нукус). Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент). ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.   "Андижон" - "Пахтакор" баҳси 3 август, чоршанба куни Андижондаги "Соғлом авлод" стадионида соат 18:00да бошланади.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 19:12, 01.08.2016.
Ўқилди: 4912 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.