Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Превью. “Шўртан” - “Насаф”

Баҳо:
+ | -

Мамлакатмизда XXV Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давраси ҳам бошланмоқда.

 

Юртимиз стадионларида олий лигада иштирок этадиган жамоалар яна ўзаро баҳсларга киришишади.

 

Жамоамиз иккинчи давра дастлабки турини сафарда Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув воҳа дербиси мақомига эга. Шунинг учун мазкур жамоалар ўртасидаги баҳслар доимо муросасиз ва кескин кечади.

 

ЎзПФЛ, 16-тур. 03.08.2016

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 19:00да

 

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (иккаласи ҳам Тошкентдан)

Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган)

ЎзПФЛ вакили: Н.Р.Лутфуллин.

 

3 август куни бўладиган учрашув жамоаларнинг 22-туқнашуви бўлади. Ўтказилган 21 баҳснинг 15 учрашувида “аждарлар” ғалаба қозонишган бўлса, “Шўртан” ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Атиги бир ўйинда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати 44-22 қаршиликлар фойдасига.

 

Ушбу жамоаларнинг ўртасида кечган баҳсларда энг кўп гол киритган футболчи ҳамон Зафар Холмуродов бўлиб турибди. “Насаф” жамоасининг собиқ футболчиси ҳамда жамоанинг энг яхши тўпурари “оқ бўрилар” дарвозасини 7 марта аниқ нишонга олган. Шунингдек, Игорь Таран ҳам айни пайтда “оқ бўрилар”нинг жамоамиз дарвозасига кўп гол киритган ўйинчиси бўлиб турибди. Ўзаро учрашувларда у бешта гол киритган.

 

Ғузорда ўтказилган 10та учрашувда натижалар тенг бўлиб турибди. Жамоалар шу пайтгача Ғузорда ўтказилган учрашувларда 5 мартадан ғалаба қозонишган. Шуниси қизиқки, ҳали бирон марта Ғузорда дуранг натижа қайд этилмаган. “Оқ бўрилар” сўнгги марта 2011 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоамиз устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришган.

 

Ғузорда ўтказилган 10та учрашувда жами дарвозаларга 32та тўп киритилган. Тўплар нисбати 15-17, бунда ҳам устунлик жамоамиз томонида. Ғузорда ўтказилган бир учрашувда “Шўртан” футболчилари гол ура олишмаган. Жамоамиз футболчилари икки учрашувда Ғузордан голсиз қайтишган.

 

“Насаф” жамоаси бу сафар Ғузорга янгиланган таркиб билан ташриф буюради. Жумладан, Фозил Мусаев, Шахбоз Эркинов, Драган Черан, Огнен Красич ва Игорь Голбанлар энди жамоамиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек “оқ бўрилар” ҳам ўз таркибига бир қанча янги ўйинчиларни қўшиб олган.

 

3 август чоршанба куни бўладиган 16-тур “Шўртан” – “Насаф” жамоалари учрашуви Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

 

Бир кун олдин яъни 2 август сешанба куни бўладиган кичик дерби Ғузордаги “Болалар футбол маркази” майдонида соат 18:00да бошланади.

 

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

19.03.2005. 1 тур.Қарши. 7000 томошабин.

“Насаф” - “Шўртан” 4:0 (2:0)

Ҳакам: Исмаилов М- 8,2

Голлар: Холмуродов З., 36, 38 84, Келдиев В., 64 .

 

07.11.2005. 26 тур. Ғузор. 2000 томошабин.

“Шўртан” – “Насаф” 2:1 (0:1)

Ҳакам: Каримов Г. - 9

Голлар: Холмуродов 2 (1:0), Таран 55, 74.

 

28.05.2006. 11 тур. Қарши. 6000 томошабин.

“Насаф”- “Шўртан” 3:2 (2:0)

Ҳакам: Жалилов А - 8,2

Голлар: Келдиев 22, Аликперов - пен, 42, 61, Иноғомов 73, Таран 90.

 

18.09.2006. 20тур. Ғузор. 7000 томошабин.

“Шўртан” - “Насаф” 2:3 (1:2)

Ҳакам: Р. Ҳамидов 7,8

Голлар: М. Иноғомов 42, 53 Холмуродов 10, В Алекперов 31, Узоқбоев 83.

 

22.06.2007. 14 тур.Ғузор. 3000 томошабин.

“Шўртан” – “Насаф” - 0:1 (0:0)

Ҳакам: Петров А - 8,2

Голлар: Холмуродов 56 (0:1),

 

15.08.2007. 17 тур. Қарши. 5000 томошабин.

“Насаф” – “Шўртан” 2:1 (1:1)

Ҳакам: Тамбовцев А - 8,2

Голлар: Атоев 16 (0:1), Аъзамов 20 (1:1), Аъзамов 70 (2:1)

 

29.03.2008. 3 тур. Қарши. 4000 томошабин.

“Насаф” – “Шўртан” 2:0 (1:0)

Ҳакам: Тоғаев Б - 8,1

Голлар: Холмуродов 38 (1:0), Бердиев 85 (2:0)

 

12.11.2008. 28 тур. Ғузор. 2891 томошабин.

“Шўртан”- “Насаф” 3:2 (1:0)

Ҳакам: Ҳамидов Р. - 8,7

Голлар: Боев 43, Юсупов 57, Ихеруоме 71, Бобоев - пен, 78, Оноров 90.

 

01.03.2009. 1 тур. Қарши. 7570 томошабин

“Насаф" - "Шўртан" - 4:2 (1:2)

Голлар: Ж. Жиямурадов (19, 52), А. Филипосян (64), И. Шомуродов (69) -З. Полвонов (12, 15).

Ҳакамлар: В Агишев 8,5,

 

09.11.2009 йил. 30 тур. Ғузор. 1557 томошабин.

“Шўртан” – “Насаф”- 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: А.Хотамов 9,2.

Гол: Г.Мегреладзе (13).

 

13.03.2010 йил. 1 тур. Қарши. 8523 томошабин.

"Насаф" - "Шўртан" - 0:0

Ҳакамлар: В.Агишев 8,7

 

31.10.2010 йил. 26 тур. Ғузор. 6508 томошабин.

"Шўртан» - «Насаф» 1:0.

Ҳакам:В. Агишев 8,7.

Гол:В. Клишин (90+2).

 

15.06.2011. 12-тур. Қарши. Карши стадиони. 2537 томошабин.

“Насаф” - “Шўртан” - 5:0 (1:0)

Ҳакам: Бобомуродов Рустам - 8,6

Голлар: 1:0 - Шомуродов Илҳом, 10, 2:0 - Отақўзиев Носир, 50, 3:0 - Отақўзиев Носир, 59, 4:0 - Переплёткин Андрей, 79, 5:0 - Отақўзиев Носир, 84

 

6.08.2011 15-тур

“Шўртан” – “Насаф” 2:1

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Содиқов (Фарғона), С. Қодиров (Фарғона), А. Ахмадгалеев (Ташкент вил.).

Голлар: Предраг Вуйович 10, 1:0. Вадим Афонин 18, 2:0. Илҳом Шомуродов 40, 2:1.

 

11.05.2012 8-тур

“Шўртан” - “Насаф” 2:3

Ҳакам: Цейтлин Владислав

Голлар: 1:0 - Пономарев Вячеслав, 45+1. 1:1 - Жиямуродов Жаҳонгир - пенальтидан, 65. 1:2 - Бошкович Иван, 75. 2:2 - Таран Игорь - пенальтидан, 84. 2:3 - Тўраев Кенжа, 86.

 

14.09.2012. 19-тур.

“Насаф” – “Шўртан” 2:1

Ҳакам: Равшан Эрматов.

Голлар: В.Шишелов,31, И.Таран, 55, Ф,Мусаев, 70.

 

 

ЎзПФЛ, 5-тур. 14.04.2013

“Насаф” – “Шўртан” 3:0 (3:0)

Голлар: Илҳом Шомуродов (19,32) Геворкян (42).

 

ЎзПФЛ, 22-тур. 18.10.2013.

“Шўртан” – “Насаф” 1:4 (0:1)

Голлар: А. Ғуломхўжаев (90+1) – А. Алланиёзов (5, 87), А. Геворкян (74, 83).

 

ПФЛ, 6-тур. 26.04.2015.

“Шўртан” – “Насаф” 1:2

Голлар: Ғулом-ҳайдар Ғуломов (47) – Фарруҳ Сайфиев (86), Илҳом Шомуродов (90+3).

 

ЎзПФЛ. 21-тур. 12.09.2015.

“Насаф” – “Шўртан” 3:1 (2:1)

Голлар: Азамат Алланиёзов (33), (42), Шерзод Аъзамов (61) – Зафар Полвонов (30).

 

ЎзПФЛ. 1-тур. 06.03.2016

“Насаф” – “Шўртан” 2:1 (0:1)

Голлар: А.Геворкян (пен.), 54’-1:1, И.Шомуродов, 83’-2:1 – Ш. Аъзамов (автогол), 26’-0:1.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 08:00, 02.08.2016.
Ўқилди: 4613 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.