«Манчестер Юнайтед» мухлислари бош мураббий Жозе Моуриньони Швайнштайгер бўйича чиқарган қарорини танқид қилишди. Аввалроқ, Моуриньо уни хизматларига муҳтож эмаслигини билдириб, ёшлар жамоасига ўтказиб юборган эди.
«МЮ» фанатлари Моуриньони инстаграм саҳифасига кириб, Швайнштайгерни асосий жамоага қайтаришни талаб қилиб, 2 мингдан ортиқ ёзув қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бастиан Швайнштайгер «МЮ» таркибида 20 ўйин ўтказиб, 1та гол урган эди.