Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Қўқон-1912" иккинчи даврани мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Бугунги ўйинда жамоамиз сафида бир қатор ўйинчилар дебют учрашувини ўтказишди. Булар, Никита Рибкин, Дарко Гожкович, Никола Валентич. Нодир Йўлдошев, Собир Ҳамидов, Суҳроб Бердиев, Жавоҳир Сиддиқов эса ўртоқлик учрашувдарида жамоамиз шарафини ҳимоя қилишганди.

Шунингдек, бугунги баҳсни дисквалификация сабаб Азиз Тўхтабоев ўтказиб юборди. Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов ва Миржалол Қурбоновларда эса жароҳат бор эди.

Ўйин ҳар икки томоннинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 19-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Отабек Зокиров боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Бундан олдин эса Носир Отақўзиевнинг боши билан берган зарбаси сал ноаниқ кетганди. Ўша ҳужум голдан дарак берувчи қунғироқ мисол янгради.

35-дақиқада тиниб-тинчимас Носир Отақўзиевнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини мезбонлар қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Нодир Йўлдошев рақиб ҳужумчисини жарима майдончамиз ичида қўполлик билан тўхтатиб қўйди. Натижада пенальти белгиланди. Ўн бир мертли нуқтага яқинлашган “Обод” жамоаси сардори Дониёр Ҳасанов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим жамоамиз вакиллари учун омадсиз бошланди. 59-дақиқада Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи Шоҳруз Норхонов бўлди. Бу ерда ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди.

Қолган дақиқаларида жамоамиз қанчалик ҳаракат қилмасин навбатдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Иккинчи давра мағлубият билан бошланди.

17-турда вакиллармиз “Марказий” ўйингоҳда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилишади.

Олий лига

16-тур

“Обод” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Н. Рўзимов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), Б. Юльчараев (Гулистон).

Голлар: Дониёр Ҳасанов-40 пенальти, Шохруз Норхонов- 59. – Отабек Зокиров – 19.

“Обод”: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Аброр Ҳусинов, 4. Хуршид Ғиёсов, 5. Ғайрат Умиров, 7. Жавоҳир Қаҳрамонов (20. Алишер Мирзаев, 46), 8. Дониёрбек Ҳасанов, 9. Павел Соломин (70. Тимур Ҳакимов, 71), 11. Шохруз Норхонов, 55. Сардор Қаҳҳоров, 60. Анвар Ғофуров, 88. Сардор Собирхўжаев.

Захира: 1. Умиджон Ёрбеков, 3. Илҳом Комилов, 13. Умиджон Матмусаев, 77. Алишер Шоғуломов, 80. Санжар Риҳсибоев.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев, 15. Маъруф Зокиржонов (26. Ойбек Рустамов, 70), 28. Абдуллоҳ Олимов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 80. Нодир Йўлдошев, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов (6. Баҳодир Акрамов-46, 75. Иброҳим Раҳимов-84).

Захира: 1. Руслан Матниязов, 20. Достон Турсунов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:49, 02.08.2016.
Ўқилди: 3521 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.