“Обод” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Сергей Ковшов қанташди.
– Бугун футболчиларимизда ғалаба қозониш иштиёқи кучли эди. Аммо бу амалга ошмади. Лекин ўйинчиларимиз катта иштиёқ билан майдонга тушишгани кишини қувонтиради. Менимча, шубҳали пенальти режаларимизни ўзгартириб юборди.
Бош мураббиймизнинг кайфияти ёмонлиги боис матбуот анжуманига мени юборди. Уни тўғри тушуниш лозим. Танаффусда яхши тайёргарлик кўргандик. Бироқ бугунги ўйиндаги натижа кайфиятимизни бузиб юборди. Энг аламлиси асосий рақибимизга мағлуб бўлдик.
Ўтказиб юборилган иккинчи голдаги вазиятни таҳлил қиламиз. “Обод”дан иккита тўп ўтказиб юбордик. “Пахтакор”га қарши ўйинда бошқача вариантларни қўллаб кўрамиз.
Очколарни осонликча қўлга киритиб бўлмайди. Ҳар бир очкога эга бўлиш учун катта кучни сарфлашимиз керак. Бусиз бўлмайди.
Бугун икки хил ўйин гувоҳига айландик. Иккинчи таймдан мураббий сифатида кўнглим тўлмади. Бу борада ҳали кўп ишлашимиз керак.