Бугун Уэйн Руни шарафига бағишланган ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клублари куч синашди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Чипталар савдосидан тушган барча маблағ хайрия мақсадларида сарфланадиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, Руни айнан «Эвертон» клубидан «МЮ» сафига ўтганди.
«Манчестер Юнайтед» – «Эвертон» – 0:0
МЮ: Де Хеа, Байи, Валенсия, Шоу, Блинд, Лингард, Эррера, Кэррик, Марсиал, Иброҳимович, Руни.
Эвертон: Стекеленбург, Холгейт, Стоунз, Мори, Коулмэн, Бэрри, Бэйнс, Маккарти, Баркли, Деулофеу, Лукаку.