«Локомотив»-«Навбаҳор» учрашувидан сўнг «лочинлар» мураббийи Рустам Дўрмонов ўз фикрлари билдириб ўтди.
Рустам Дўрмонов: «Аввало мухлислардан узр сўрайман. Биринчи бўлим аввалида футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишди. "Локомотив" жуда яхши жамоа эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тезкор голлар ўйин тақдирини ҳал этди. Биз ҳам бир ой илгари жамоага келдик. Бош мураббий? Мен бош мураббийман. Равшан Бозоров эса бош менежер. Худди "Локомотив" сингари, яъни Микляев бош мураббий, Йеличич эса футболчиларни тайёрлайди. Жамоамиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйнади, имкониятлар юзага келди.
Тайёргарликлар яхши кечди. Камчилик ва хатоларимиз етарлича. Жамоамиз олдида турган биринчи вазифа олий лигада қолиш. Мени клуб билан тузган шартномам мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Бу йилги мақсад олий лигада қолиш. Агарда буни уддаласак, кейинги йили эса умуман бошқача жамоани кўрасизлар. Мақсад ва режаларимиз катта. "Локомотив" ҳозирги кунда ҳар томонлама Ўзбекистондаги энг кучли жамоа. Кейинги ўйинларда ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз».
«Реал» қишки трансферлар бўйича режасини белгилаб олди [2730]
Ямал "Валенсия"га урган икки голини кимга бағишлади? [2280]
Opta суперкомпьютери Чемпионлар лигаси фаворитини аниқлади [2250]
Хаби Алонсо Кайседо борасида хатога йўл қўйганини тан олди [2123]
Родри "Валенсия"га қарши ўйинда нима учун "Барселона"га кераклигини кўрсатди [2036]
Альварес: «Барселона» — мукаммал ишлайдиган машина» [2033]
«МЮ» ёзда амалга ошмаган трансферни якунлаш ниятида [1955]
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум [1796]
"Манчестер Сити"нинг "Порту"га қарши 22 кишилик таркиби маълум [1723]













