Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Металлург" иккинчи даврани дуранг билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасини “Металлург” сафарда “Сўғдиёна”га қарши ўйин билан бошлади ва дурангга имзо чекди. Қизиқарли ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.

Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, ўйин томонларнинг кескин ва қарама қарши ҳужумлари остида ўтди. Томонлар навбатма навбат ташаббусни ҳам ўз томонларига оғдириб олганликларини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Дастлабки дақиқаларда кутилганидек мезбонлар кўпроқ Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозага таҳдид солишди. Аммо яратилган вазиятлар голга тортадиган ҳолатларга айланмади. Биринчи таймдаги энг эсда қоларли ҳолатни бекободликлар барпо этишди. 30-дақиқада Дилмурод Каримовнинг чамаси 25 метрлардан берган кучли зарбасидан кейин Музаффар Абдуллаев катта қийинчилик билан тўпни қайтариб қолишга эришди. Ундан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Жавоҳир Эсонқуловнинг ўзи дарвозани ишғол этишга жазм этмади ва тўпни дарвоза чизиғига параллел равишда жамоадошига узатди. Афсуски, Аюбхон Нўъмонов бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилай олмади.

Иккинчи таймда ҳам жамоаларда яхши имкониятлар бўлди. майдон эгаларидан Ихтиёр Тошпўлатов, Музаффар Музаффаров, меҳмонлардан эса Зоҳид Абдуллаев, Дилмурод Каримовларга ҳал қилувачи паллаларда омад етишмади. Шундай қилиб, иккинчи давранинг дастлабки турида “Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари очколарни бўлиб олишди.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод) – 0:0. 3 август 2016. Жиззах. "Жиззах" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев – 8,8;О. Абдувосилов – 8,6;С. Шоюсупов– 8,6;К. Расулов – 8. Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент). ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

"Сўғдиёна": 21.Музаффар Абдуллаев, 5.Мурод Холмуҳаммедов, 7.Санжар Рашидов, 10.Музаффар Музаффаров, 13.Сарвар Жўраев (20.Жаҳонгир Жиямуродов, 67), 14.Жамшид Ҳасанов (90.Сарвар Ҳолматов, 60), 16.Акмал Холмуродов, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 70.Роббим Ҳасанов, 77.Сардор Эминов (9.Акмал Абдураҳмонов, 77), 93.Ихтиёр Тошпўлатов.

Захира: 12.Ширинбой Абдуллаев, 2.Дилмурод Икромов, 8.Суҳроб Қобилов, 24.Мўмин Мелиев.

"Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (7.Дониёр Одилов, 75), 8.Аюбхон Нўъмонов, 13.Жавоҳир Эсонқулов (17.Мирғиёз Сулаймонов, 46, Саиджон Абдужабборов, 79), 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 22.Мурод Тошматов, 23.Шерзод Жалилов, 40.Ислом Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов.

Захира: 91.Зафар Сафоев, 9.Фарҳод Намозов, 11.Фарруҳ Шотурсунов, 19.Эргаш Исмоилов.

Огоҳлантиришлар: М. Холмухамедов (61), А. Холмурадов (70), Р. Хасанов (81) – Д. Эсанқулов (41), А. Нўъмонов (73).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчилари: М. Музаффаров – А. Нўъмонов.

 

Ўйиндан кейин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Даставвал, меҳмонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Бугун биз икки хил таймларнинг гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда биз кўпроқ гол киритадиган вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда эса асосан ҳимояланишга мажбур бўлдик. Қайд этилган ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайман. Аслида биз Жиззахга ғалаба қозониш учун келгандик. Лекин, мезбонлар ҳам учрашувга пухта тайёргарлик кўришганликлари боис бизга имконият беришмади. “Сўғдиёна” ўз ўйинини топиб бораётганини майдонда бугун яққол намоён этди. “Металлург”нинг олдига бу йил қандай мақсад қўйилган? Биз ҳар доим майдонга ғалаба қозониш, мухлисларимизни хурсанд этиш учун чиқамиз. Керакли натижаларни қўлга киритиб борсак, ўйлайманки, мавсум охирида вазифамизни бажарган бўламиз, - дейди Шавкат Неъматжонович.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

Даврон Файзиев, “Сўғдиёна” ФК бош мураббийи: - Учрашув кескин курашларга бой бўлди. “Металлург” ҳақиқатдан ҳам кучли жамоа эканини исботлади. Улар бежизга етакчилар қаторида ўрин эгаллаб туришмаяпти. Бугунги ўйин шундай тарзда кечдики, қайсидир жамоа биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Учрашув битта гол билан якун топиш эҳтимоли катта эди. Жамоадан кетган футболчилар ҳақида нима дейишим мумкин? Улар ўз ҳоҳишлари билан бошқа жамоаларга ўтишди. Давралар оралиғидаги йиғинимиз кўнгилдагидек ўтди деб айта оламан. Таркибимизга бир қатор футболчиларни таклиф этдик. Бугун улардан айримлари майдонга тушишди ва ёмон тассурот қолдирмади. Турнир жадвалидаги натижаларимизга эътибор берсак, урилган голларимиз сони кам. Ҳужумда муаммо мавжуд. Шу боис жамоага Ихтиёр Тошпўлатовни қабул қилдик. Бугунги ўйинда у майдонда ёмон ҳаракат қилмади, деб ўйлайман. Қисқароқ қилиб айтганда, бугун майдонда ҳаракат қилган янги футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Балки уларнинг жиззахлик мухлислар олдидаги дастлабки ўйинлари бўлгани бунга сабабдир, - дейди Даврон Файзиев.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 12:23, 04.08.2016.
Ўқилди: 4689 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.