«Атлетико» сафига қўшилган Кевин Гамейро нима учун «Барселона»нинг таклифига рад жавобини берганига изоҳ бериб ўтди.
«Барселона»га ўтганимда, атиги бир неча дақиқа ўйин амалиётига эга бўлардим. "Кўк-анорранглилар" сафига ўтгандан кўра "Севилья"да қолишни афзал билган бўлардим. Каталонияликлар сафида тўртинчи ҳужумчи бўлардим ва майдонга кам тушардим.
Симеоне менга ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнайдиган, шу билан бирга голлар урадиган футболчи қидираётганини айтди. Бундан ташқари, бу ўйинчи "Атлетико" жамоасига қўшилиб кета олиши керак.
"Атлетико"ни мен спорт принципларига кўра танладим. Молиявий жиҳатдан яхши таклифлар бор эди, аммо мен Испанияда қолишни истадим», - дейди Гамейро.