Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

XXXI ёзги Олимпия ўйинлари бошланди

Баҳо:
+ | -

XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими Рио-де-Жанейро шаҳридаги “Маракана” стадионида бўлиб ўтди.

Тантанавор безатилган стадионда Бразилиянинг ўзига хос тарихи, миллий анъаналари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари ва санъат усталарининг чиқишлари намойиш этилди.

Анъанага биноан майдонга биринчи бўлиб Греция спортчилари кириб келади. Олимпиада Ватани вакилларидан сўнг тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамида иштирок этаётган давлатлар терма жамоаларига навбат берилади...

...Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд тутган машҳур спортчимиз – бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндори Баҳодир Жалолов стадионга кириб келади. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини мухлислар қизғин олқишлар билан кутиб олади. Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказиладиган беллашувларда иштирок этади.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ спортчиларимизнинг маҳорати ва тажрибасини ошириши учун халқаро майдондаги нуфузли мусобақаларда қатнашиш, хорижий давлатларда ва юртимизда ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун зарур шарт-шароит яратилди. Спортчиларимиз Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини ўтаган турли нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.

XXXI ёзги Олимпиадагача бўлган давр – сўнгги тўрт йил Ватанимизнинг спорт салоҳияти юксалиб бораётганини, халқаро майдонларда муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини кўрсатди.

Бу жиҳатлар Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтган XVII Осиё ўйинларида, Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадасида, бокс, эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика, дзюдо, таэквондо (WTF), бадиий гимнастика каби қатор спорт турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатларида, нуфузли турнирларда мамлакатимиз спортчиларининг қўлга киритган юксак ғалабаларида яққол намоён бўлди. Спортчиларимиз 2015 йилнинг ўзида халқаро майдонларда 311 олтин, 274 кумуш, 276 бронза, жами 861 медални қўлга киритди.

Президентимизнинг 2016 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарорига асосан, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари – Ўзбекистон спортчиларини муносиб рағбатлантириш, уларнинг Ватанимиз спорти шон-шуҳратини оширишга қўшган муносиб ҳиссасини тақдирлаш мақсадида мукофотлар белгиланди.

...Маракана” стадионида икки юздан зиёд мамлакат жамоалари саф тортади.

Олимпиада мадҳияси янграб, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари байроғи кўтарилади.

Олимпия ўйинларининг ватани – Олимпия шаҳрида қуёш нурларидан аланга олдирилган машъала стадионга олиб кирилади.

XXXI Олимпия ўйинлари бошланди. Нуфузли мусобақада олимпиячилар спортнинг ўттиздан ортиқ тури бўйича 306 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон спортчиларининг ёзги Олимпия ўйинларидан ҳамиша медаллар билан қайтиши анъанага айланган. Бу йилги XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтмоқда. Спортчиларимиз бу йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган шиорни қалбига жо қилиб, бўлажак беллашувларда юксак натижаларни қўлга киритишга ва энг улуғ, энг азиз байрамимизга муносиб туҳфа билан қайтишга аҳд қилган.  

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:49, 06.08.2016.
Ўқилди: 4204 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.