«Лацио» яримҳимоячиси Огеньи Онази «Трабзонспор» клубига ўтгач, собиқ клуби ҳақида фикрларини баён қилди.
«Собиқ жамоадаошларимни баъзилари билан муносабатим яхши, улар билан мулоқотда бўлиб тураман. Бироқ «Лацио»да ҳеч қачон дўстим бўлмаган. У ерда одамлар сенга тиржайиб туришади, аммо орқангни ўгиришинг билан пичоқ санчишади. Шунинг учун ҳам ҳеч ким билан яқин бўлмаганман» - деди Онази Football Italia хабарида.