Олий лига 17-турига келиб Водийнинг икки етакчи ва азалий рақиблари “Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” жамоалари Наманганда тўқнаш келишмоқда.
Дерби барибир дерби. Водий дербилари хар доим ўзининг кескин ва муросасиз курашлари билан ишқибозларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу сафарги қарама-қаршилик ҳам бундан мустасно эмас. Иккинчи даврани илк турини Фарғона ўтказиб керакли натижани қайд этган Андрей Фёдоров устозлигидаги “Нефтчи” футболчилари кўтаринки руҳда Намангандаги беллашувга тайёрланишмоқда. Айтиш керакки, “Бунёдкор” устидан қозонилган ғалабада “Истиқлол” стадионидаги мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамият касб этди.
Шундай сабаб “Нефтчи” ПФК барча фарғоналик мухлисларни Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйинига чорлайди ва ўз севимли жамоалари “Марказий” стадионда қўллаб-қувватлаб туришни истайди! Айтиб ўтиш ўринлики, хар доим наманганлик ва фарғоналик мухлислар ўртасида яхши алоқалар бўлиб келган. Шундай экан навбатдаги баҳсда ҳам водийликларга мазкур дўстона муносабатларни сақланган ҳолда қизиқарли беллашувдан завқ олишларини тилаб қоламиз.
Маълумот ўрнида, “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйини 8 август куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Баҳс соат 18:30да старт олиши режа қилинган.