Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

"Манчестер Юнайтед" Англия суперкубоги соҳиби!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби Англия Суперкубоги учун бўлган ўйинда «Лестер» клубини 2:1 ҳисобда мағлуб этиб, нуфузли соврин соҳиби бўлди.

Биринчи бўлимда «Лестер» клуби бироз ташаббусга эга бўлди. Айниқса, тулкиларнинг сандарт вазиятлари хавфли кўриниш олди. Синдзи Оказаки икки бор бурчак зарбасидан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаши мумкин эди. Бир вазиятда унга дарвозабон тўсқинлик қилган бўлса, иккинчисида тўп дарвоза тўсинига тегди.

«МЮ»нинг ҳужумдаги ўйини қовушмади. Бироқ футболчиларнинг индивидуал маҳорати уларга қўл келди. 35-дақиқада Лингард бир неча футболчини алдаб ўтиб, жарима майдони марказидан ёриб кириб, аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди.
Иккинчи бўлим «МЮ» учун омадсиз бошланди. 52-дақиқада Феллайни тўпни дарвозабонга ошираман деб хатога йўл қўйди. Натижада Варди дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Ўйин якунидан «МЮ» ғалаба келтирувчи голни уришга эришди. Чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Иброҳимович боши билан дарвозага аниқ йўллашга муваффақ бўлди. Учрашув тугагунча «Лестер» бир қанча имкониятларга эга бўлса-да, мағлубиятдан қутилиб қололмади.

7 август. Лондон, «Уэмбли» стадиони.
Лестер – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар: 0:1 – 32 Лингард, 1:1 – 52 Варди, 1:2 – 83 Иброҳимович.
Лестер – Шмайхель, Морган, Фукс (Шлупп, 80), Хут (Ульоа, 89), Симпсон (Эрнандес, 63), Кинг (Менди, 63), Дринкуотер, Олбрайтон (Грэй, 46), Марез, Оказаки (Муса, 46), Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Рохо, 69), Байи, Блинд, Лингард (Мата, 63; Мхитарян, 90), Феллайни, Кэррик (Эррера, 61), Иброҳимович, Марсиал (Рэшфорд, 70), Руни (Шнайдерлин, 88).
Огоҳлантиришлар: Симпсон (40), Кинг (55), Байи (71), Варди (75).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 07.08.2016.
Ўқилди: 10010 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.