«Интер» клубининг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини Хитой чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин, деб таъкидламоқда Жанлука Ди Марцио.
51 ёшли мутахассис билан бир қатор Хитой клублари қизиқмоқда. Айтиш жоизки, Хитой чемпионатида икки италиялик мутахассис Фабио Каннаваро («Тяньцзинь») ва Чиро Феррара («Ухань Чжоэр») иш олиб бормоқда.
Ҳозирча Манчини таътилга чиқиб кетган. Аввалроқ у Россия терма жамоасини бошқариши мумкин деган хабарлар тарқалган эди.