"Интер"нинг собиқ бош мурабббийи Роберто Манчини фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
51 ёшли мутахассиснинг хизматларига баъзи клублар қизиқмоқда. Таъкидлаш жоиз, Хитойда италиялик икки мутахассиси ишламоқда: Фабио Каннаваро ("Тяньцзинь") ва Чиро Феррара ("Ухань Чжоэр").
Манчини ҳозир Франциянинг Ривьер шаҳрида дам олмоқда ва таътилини шу ерда якунлайди. Мутахассис Европа клубларидан таклиф кутмоқда.













