Кириш Регистрация

Дониёр Одилов: Биринчи голимдан хурсандман

Баҳо:
+ | -
“Металлург” – “Машъал” учрашувида киритилган голларнинг бешинчиси Дониёр Одилов ҳисобига ёзилди. Биз ўйиндан кейин гол муаллифининг фикрлари билан қизиқдик.   - Табрик учун раҳмат. Бу менинг мавсумдаги эмас, умуман миллий чемпионатимиздаги биринчи голим. Шу боис ҳам уни жамоадошларим билан эҳтиросли равишда нишонладим. Хурсандман. Бугун барча ўйинчиларимиз мураббийларнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилган ҳолда тўп суришди. Сон жиҳатидан устунликка эришишимиз ғалабамизни бироз енгиллаштирди. Аммо, бу ҳолат бўлмаганида ҳам биз албатта ютардик. Сабаби иштиёқ, футболчилардаги тайёргарлик ҳолати жуда юқори эди. Бевосита киритган голимга келадиган бўлсак, йирик ҳисобда олдинда бораётганимиз боис чўчимасдан ҳужумга қўшилдим. Ажойиб тўп оширилиши, ассистентлик учун Эргаш Исмоиловга миннатдорчилик билдираман. Бундай қулай вазиятда гол киритмасликнинг иложи йўқ эди. Мухлисларимизга завқли онларни тақдим этганимиздан хурсандмиз, дейди Дониёр Одилов.
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 09:24, 09.08.2016.
Ўқилди: 3563 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик