“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бунёдкор” устози қатнашди.
- Бугунги баҳсда эътиборни натижага қаратган эдик. Шунга эришдик. Лекин ўйин бўйича камчиликлар бор. Шахсан менда уйда, сафарда ўйнашнинг фарқи йўқ. “Бунёдкор”нинг вилоятларда ҳам мухлислари бор. Шу боисдан ҳам ТТЙМИ стадионида тўп тепганимизни умуман бегона жойга тушиб қолдик, деёлмайман. Фарғонадаги учрашув асоратлари қолганлиги сезилди. Жамоа етакчилари ўйинни ўз қўлига олишлари керак. Жамоа ўйини битта футболчига боғланиб қолмаган. Яхши ўйинларимиз ҳали олдинда, деб ўйлайман. Яқин орада мухлисларни чиройли ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳам ҳаракат қиламиз, - дейди Сергей Иванович.