Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Рио-2016. Бугун 3 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Олимпиаданинг навбатдаги кунида 19та медаллар комплекти учун баҳслар бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 3 нафари мусобақаларда иштирок этади. Дзюдочимиз Сойиб Қурбонов медаллар учун кураш олиб борса, боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Элшод Расулов чорак финалга чиқиш учун рингга чиқишади.

Дзюдо, эркаклар, 100 кг.
Бугунги дзюдо баҳсларини ўзбекистонлик дзюдочи бошлаб беради. Оғир вазндаги спортчимиз Сойиб Қурбонов илк саралаш босқичида украиналик Артём Блошенкога қарши татамига чиқади. Ушбу жуфтлик ғолибини навбатдаги босқичда покистонлик Ҳуссайн Шоҳ кутиб турибди. Бошланиш вақти — 18:00.

Бокс, эркаклар, 69 кг. ва 81 кг.
Бугун икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади ҳамда ҳар иккала спортчимиз чорак финалга чиқиш учун жанг қилади.

Дастлаб Шаҳрам Ғиёсов литвалик Эймантас Станионисга қарши жанг олиб боради. Бу баҳс 21:00да старт олади.

Шундан сўнг тажрибали боксчимиз Элшод Расулов ўзининг Рио олимпиадасида илк жангини ўтказади. Унга бугун буюк британиялик Жошуа Буатси рақиблик қилади. Бошланиш вақти — 21:30.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:01, 11.08.2016.
Ўқилди: 9644 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5583]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4237]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3594]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3237]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3193]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3072]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2715]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2439]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2426]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2406]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик