Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Селюк: «Агар Погба 110 млн бўлса, унда Яҳё Туре — 200 млн!»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячиси Яҳё Туренинг агенти Дмитрий Селюк Поль Погбанинг трансфери ҳақида ўз фикрларини баён этди.

«Погба бу пулга лойиқ эмас. Агар Погба 110 млн бўлса, унда Яҳё Туре — 200 млн! Тўғри, у яхши футболчи, бироқ уни сотишда реклама ўз сўзини айтди, ё «Барса», ё «Реал» унга қизиқмоқда деган хабарлар қўл келди. Унутманглар, А сериядан ўтган футболчилар камдан-кам ҳолларда Англияда ўйнаб кета олишади. Балотелли ҳам катта пулга Англияга келган эди. У ҳозир қаерда?

Бир пайтлар Фергюсон Погбанинг ўйинидан безиб, уни деярли бепул қўйиб юборганди. Балки у тўғри қилгандир, кўрамиз.

Бироқ Моуриньога тан бераман, у катта футболчилар билан ишлашни билади. Ундан қўрқадиган мураббийлар ҳам бор» - деди Селюк «Сегодня» газетаси хабарида.  

Манба: championat.com
Киритилди: 14:11, 11.08.2016.
Ўқилди: 7349 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди [5686]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан Винисиус билан музокараларни тўхтатишни сўради [5320]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [3901]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [3762]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3070]

«Барселона» ва «Интер» ўртасида йирик трансфер алмашинуви бўлиши мумкин [2167]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [1999]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [1965]

Ўзбекистон — Нидерландия учрашуви харажатлари қандай қопланади? ЎФА расмий баёнот берди [1922]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [1852]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик