"Манчестер Юнайтед" яримҳимоячиси Жесси Лингард янги бош мураббий Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
"Моуриньо - кучли мураббий. У бизнинг ҳар бир машғулотимизда иштирок этади ва бизнинг тиришиб ишлашимизни истайди. У ҳар доим ҳазил қилади, баъзи футболчилар устидан ҳазиллашиши мумкин.
Уни қаттиққўл деб ўйлар эдим. У бизни қаттиқ ишлатаётган бўлса ҳам, хаёли иш билан бўлса ҳам биз билан ҳазиллашишни унутмайди.
Унда даража бор, муҳит унинг атрофига қурилган, аммо унинг олдига бориб хоҳлаган нарсангиз ҳақида гаплашишингиз мумкин, у ёрдам беришга ҳаракат қилади", - дейди Лингард.