Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Пахтакор» - «Бухоро». Учрашув ҳақида маълумотлар

Баҳо:
+ | -
Олий лиганинг 18-турида 13 август куни "Пахтакор" "Бухоро"ни қабул қилади.   Иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлаган жамоамиз ҳар икки ўйинда зафар қучган "Бухоро"ни қабул қилади. Биринчи даврада Бухорода кечган учрашувда ҳисоб очилмаганди. Жамоалар ўйинга тайёргарлик кўришни 17-тур баҳсларидан кейин бошлаб юборишди. Дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.   Қарама-қаршилик Ҳозиргача олий лигада жамоалар 47 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 33тасида "Пахтакор", 6тасида рақиб устун келган. 8 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. "Шерлар" 102 тўп киритиб, 32 гол ўтказиб юборишган. Тошкентдаги 23 ўйиннинг 21тасида жамоамиз ғалаба қозонган. Бир мартадан дуранг ва мағлубият кузатилган. Бухороликлар охирги марта 1996 йил пойтахтдаги учрашувда очкога эга чиқишган.   Ўйин расмийлари Беллашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.   "ПАХТАКОР" - "БУХОРО" Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент). Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент). ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.   Ёшлар жамоалари баҳси 12 август, жума куни 17:00да Қибрайдаги стадионда старт олади. Асосий таркиблар ўйини 13 август, шанба куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.
Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:06, 12.08.2016.
Ўқилди: 4406 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.