Кириш Регистрация

"Қўқон-1912" ёқимли анъанани давом эттирди

Баҳо:
+ | -

"Андижон" - "Қўқон-1912" ўйини кутилганидек, шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Илк дақиқаларданоқ олдинга интилган жамоамиз бугун фақат ғалаба учун майдонга тушганинини исботашди. Дастлабки хавфли вазият мезбонлар дарвозаси олдида 8-дақиқада вужудга келди. Ойбек Рустамовнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди. 15-дақиқада Отақўзиев – Бердиев комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Сўнгги паллада ҳимоячилар эпчилик қилиб қолишди.

21-дақиқада ҳисоб очилди. Собир Ҳамидовнинг жаримадан оширган тўпни Достон Турсунов боши билан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди.

24-дақиқада Отабек Зокиров узоқ масофадан Турсунбоев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Биринчи бўлимда қойилмақом ўйин намойиш этган вакилларимиз учинчи тўпни ҳам киритишлари мумкин эди. Аммо мўъжиза туфайли тўп майдон эгалари дарвозасига кирмади.

Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи тайм ҳам футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. Бўлим бошида Отабек Зокиров дубл қайд этиши мумкин эди. Бироқ бирга-бир вазиятдан ярим ҳимоячимиз фойдалана олмади.

Андижонликлар ҳужумга ўтишга харакат қилишди. Бироқ футболчиларимиз бунга йўл қўйишмади. Иккинчи бўлим ҳам деярли тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди. Майдон эгалари баъзан хавфли ҳужумларни ташкил этиб туришди.

Ўйин гўёки жамоамизнинг майдонида ўтаётгандек туюлмоқда. Стадионга келган мухлисларимиз ҳақиқий байрамона тарзда жамоамизни қўллашмоқда. Бугун Нўъмон Ҳасанов шогирдлари мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этишди.

Сўнгги учта ўйиндан бери андижонликлар жамоамиз устидан ғалаба қозона олишмаётганди. Бу гал ҳам ёқимли анъана давом этди.

Захирадан майдонга тушган Жавоҳир Сиддиқов ўйинга жуда яхши қўшилиб кетди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари анча асабий тарзда кечди. Можароли вазиятдан кейин Иброҳим Раҳимов қизил карточка билан жазоланди. Ушбу жамоалар иштирокидаги биринчи баҳсда “Андижон” вакили майдондан четлатилганди.

Шу тариқа жамоамиз меҳмондан олтинга тенг уч очко билан қайталиган бўлди. Ғалаба муробак, “Қўқон-1912”.

Олий лига.18-тур

«Андижон» – «Қўқон-1912» – 0:2 (0:2)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

УзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Голлар: Достон Турсунов 21, Отабек Зокиров 24.

Андижон: 1. Акмал Турсунбоев, 6. Иброҳим Отахонов (с), 8. Эльман Тагаев, 19. Денис Илеску, 18. Фарҳод Бекмуродов, 21. Жавлон Гусейнов, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Обид Жўрабоев, 55. Дилшод Жўраев (4. Азамат Исроилов, 42), 88. Андрей Бугняк (10. Анвар Бердиев, 46), 90. Павел Смоляченко (60. Азамат Бобожонов, 75).

Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 17. Тимур Васильев, 26. Бахтиёр Қосимов, 91. Алибобо Раҳматуллаев.

Қўқон-1912: 13. Никита Рибкин, 7. Отабек Зокиров (17. Азиз Тўхтабоев, 82), 9. Носир Отақўзиев (80. Нодир Йўлдошев, 87), 20. Достон Турсунов, 26. Ойбек Рустамов (99. Жавоҳир Сидиқов, 67), 29. Иқбол Маликжонов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев.

Захира: 1. Руслан Матниязов, 14. Авазхон Маматхўжаев, 22. Ориф Мамаджонов, 28. Абдуллоҳ Олимов.

Четлатиш: Иброҳим Раҳимов 85

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 20:32, 13.08.2016.
Ўқилди: 3169 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.