Бугун "Навбаҳор" ўринбосарлари Ёшлар биринчилиги 18- тур ўйинлари доирасида меҳмонда "Сўғдиёна" вакиллари билан ўзаро куч синашишди.
Мусобақа жадвалида кучли учликни таъқиб этиб келаётган "ёш навбаҳорчилар" сафардан муҳим уч очко билан уйга қайтадиган бўлишди. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоада ҳисобни очиш учун иккитадан қулай имконият юзага келди холос. Аммо беллашувнинг биринчи ярмида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Ўйиннинг иккинчи ярмида эса Дурбек Умаралиев шогирдлари ҳужумкорлик оширишга муваффақ бўлишди. Захирадан майдонга тушган Владислав Нуриев худди бир тур аввал "Нефтчи" билан кечган баҳс сингари "навбаҳорчилар" ўйинини кучайтира олганини таъкидлаш лозим. Ҳужумчимиз аслида 66- дақиқадаёқ ўз номига гол ёздириши мумкин эди. 74- дақиқада Ахмаджон Мамадалиев ҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб гол ура олмади.
Шунингдек рақиб ҳам ўз майдонида иккита яхши вазиятларни вужудга келтирди. 70- дақиқада Акмал Абдураҳмоновга бироз омад етишмаган бўлса, 75- дақиқада Иззат Абдуллаевнинг ижро этган жарима тўпини Корнийчук қайтарди. Учрашув якунланишига 10 дақиқа қолганида Илҳом Алибоевнинг тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтгач Нуриев бўш қолган дарвозага гол урди. 89- дақиқада Азиз Турғунбоев учрашувга нуқта қўйиши мумкин эди, лекин футболчимиз бу имкониятдан унумли фойдаланмади. Майдон эгалари ҳисобни тенглаш мақсадида сўнгги дақиқаларда анча ҳаракат қилишди.
Бу ўз навбатида ўйинни қизиқарли руҳда якунланишига замин яратди. Бироқ ёшларимиз ҳимоя чизиғи учрашув охиригача рақиб гол уришига имкон бермади. Шу тариқа ўринбосарларимизнинг меҳмонда ғалаба қозониб, мағлубиятсиз серияларини саккиз ўйинга етказишди.
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:1 (0:0).
13 август. Жиззах. Ҳакамлар: Р. Абдувохидов, Ш. Файзиев, Ш. Қаюмов, М. Аъзамов. Назоратчи - Б. Галеев.
"Сўғдиёна": 12. Ширинбой Абдуллаев, 2. Дилмурод Икромов, 4. Жасур Ўринов, 6. Азиз Мирзаев, 8. Иззат Абдуллаев, 9. Акмал Абдураҳмонов, 11. Мўмин Мелиев, 21. Дадашжон Маматқулов (19. Шохжаҳон Аббосов, 46), 22. Асил Орифов, 77. Саҳоб Рашидов (23. Достон Орипов, 30, 39. Жамшид Шерқулов, 83), 88. Шаҳбоз Жўрабеков.
"Навбаҳор": 12. Александр Корнийчук, 2. Азиз Мамазоитов, 4. Билол Шарофитдинов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 8. Босит Раҳимов (7. Бекзод Турсунов, 68), 9. Ислом Абдуқодиров (11. Ахмаджон Мамадалиев, 42, 10. Илҳом Алибоев, 74), 15. Жавоҳир Олимжонов, 17. Азиз Турғунбоев, 18. Ғолиббек Каримов (6. Акбарали Холдоров, 57), 19. Шохжаҳон Аббосов (14. Владислав Нуриев, 46) 20. Ғайрат Жўраев (72. Хусан Ғаниев, 80).
Гол: В. Нуриев (80)
Огоҳлантиришлар: Ш. Жўрабеков (38), Ж. Ўринов (62).