Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Рио Олимпиадасида муҳожирлар жамоаси қандай иштирок этмоқда?

Баҳо:
+ | -
Аввалроқ, Рио-де-Женейро шаҳридаги ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида муҳожирлар жамоаси иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ўзига хос жамоа 10 нафар спортчидан иборат.
 
Муҳожир спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки қандай кетаётганига бир назар ташласак.
 
Рами Анис (сузиш)


 
Анис “фристайл” усулида 100 метрга сузиш баҳсида ўз шахсий рекордини ўрнатди. У маррага 54.25 секундда етиб келди ва 59 спортчи ўртасида 56-ўринни эгаллади. Кеча, 11 август куни “батерфлай” усулида 10 метрга сузишда 43 нафар спортчи орасида 40-ўринни олди. 
 
“Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ажойибдир. Бу худди тушга ўхшайди, мени эса уйғонгим келмаяпти”, дейди Анис.
 
Йиеч Пур Биел  (енгил атлетика)


 
Йиеч бугун, 12 август куни 800 метр масафога югуриш баҳсларида иштирок этади. 
 
“Спорт менга ўзгача ҳисларни берди. Мен олтин ёки кумуш юта олмасамда, дунёга муҳожир сифатида нимадир қила олиш мумкинлигини кўрсатаман”, дейди  Йиеч.
 
Жеймс Чиенгжиек (енгил атлетика)


 
Жеймс 14 август куни 400 метр масофага югуриш баҳсларида иштирокини бошлайди. 
 
“Менинг орзум – Олимпиада мусобақаларида яхши натижаларни кўрсатиш, одамларга ёрдам бериш. Чунки мени ҳам кимдир қўллаб-қувватлаган ва мен ҳам шу ишни қилмоқчиман”,  дейди Жеймс.
 
Пауло Амотун Локоро (енгил атлетика)


 
Пауло 16 август куни 1500 метр масофага югуриш баҳсларида ўз омадини синаб кўради. 
 
“Орзу қилиш рекордни янгилашга сабаб бўлади. Олтин медал ютиш – менинг орзум”,  Пауло.
 
Анжелина Надаи Лоҳалитҳ (енгил атлетика)


 
Анжелина 13 август куни 1500 метр масофага югуриш баҳсларида кураш олиб боради. 
 
“Мен бахтлиман,  чунки Олимпиада мусобақаларида биринчи марта муҳожирлар қатнашмоқда.  Бу бошқа муҳожирларнинг кўнглини кўтаради. Улар қаерда бўлишмасин, шунчаки “ўзга одам” эмасликларини ҳис қилишади”,  дейди спортчи. 
 
Росе Натҳике Локонен (енгил атлетика)


 
Росе 17 август куни 800 метр масофага югуради. 
 
“Менинг орзум,  олий мақсадим – ота-онам ва ёр-у буродарларимга,  кейин эса муҳожирларга ёрдам бериш”, Росе.
 
Йонас Кинде (марафончи)


 
Йонас 21 август куни, яъни Олимпиада мусобқаларининг сўнгги кунида медал учун кураш олиб боради. 
 
“Мен ҳиссиётларимни сўз билан тушунтириб бера олмайман.  Бунда ажиб куч бор. Олипмиада ўйинларида бизга иштирок этиш учун рухсат берилгани муҳожирлар учун яхши янгилик”, дейди марафончи. 
 
Йоланде Мабика (дзюдочи)


 
Йоланде аёллар ўртасида 70 килограмм вазн доирасида исроиллик рақибаси Линда Болдерга қарши татамига чиқди ва мағлуб бўлди.
 
“Дзюдо менга пул бермади, аммо кучли қалб ато этди. Мен оиламдан айрилгач, фақат йиғладим. Дзюдони яхшироқ ҳаёт кечириш учун бошладим”, дейди спортчи.
 
Юсра Мардини  (сузувчи)


 
У 100 метрлик “батерфлай” ва “фристайл” усулларида сузиш баҳсларида жуда яхши қатнашди, лекин омад унга кулиб боқмади.
 
“Мен одамларнинг муҳожарлар ҳақида тўғри фикр юритишларини хоҳлардим.  Уларнинг ҳам Ватанлари бўлган ва уни уни тарк этишга мажбур бўлишган. Бу улар ўз ерини ташлаб қочиб, муҳожир бўлди дегани эмас”, дея таъкидлайди Юсра.
 
Пополе Мисенга (дзюдо)


 
У дастлабки курашда ҳиндистонлик спортчи Автар Синхни мағлуб этди. Иккинчи баҳсда Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилаётган Гвак Донг-ҳанга имкониятни бой берди.
 
“Менинг икки акам бор,  аммо уларни кўрмаганман. Мен уларнинг кўринишлари ҳақида ҳам тасаввурга эга эмасман. Чунки биз гўдаклик чоғимиздаёқ бир-биримиздан айрилганмиз. Мен биродарларимга ўз саломимни йўллайман”, дейди  Пополе. Руслан Сулаймонов  
Манба: qalampir.uz
Киритилди: 22:19, 13.08.2016.
Ўқилди: 4823 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.