Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Дарвозабон қандай бўлиши керак?

Баҳо:
+ | -

Футболда дарвозабонни ярим жамоа дейишади. Бу бежиз эмас.

Чунки унинг ишончли ўйини ҳимоячиларга, ҳимоячиларнинг ўз вазифасини тўла-тўкис бажариши эса бошқа жамоадошларга куч бағишлайди. Дарвозабон тўп ўтказиб юбормаслиги учун жисмоний тайёргарликдан ташқари, яна бир қанча сифатларга эга бўлиши зарур.

Руҳий қолат

Профессионал дарвозабон бўлишни мақсад қилган одам  ўзига ишонган, метин иродали ва ҳар қандай ҳолатда ҳам руҳий мувозанатни йўқотмайдиган бўлиши керак. Тўғри, жамоани бутун ўйин давомида голдан қутқаришнинг имкони йўқ. Мабодо тўп ўтказиб юборсангиз, тушкунликка тушманг. Қайтага, ҳар қандай салбий эпизодларни унутиб, буёғига хатолар қилмасликка астойдил интилинг.

Яна хотиржамлик ва совуққонликни сақланг. Негаки, ўйин давомида жуда кўп стрессли ва асабий ҳолатлар бўлади. Масалан, жамоадошларингиз голли вазиятларда «қовун туширганда» ёки рақиб билан тортишганда, тўқнашганда ва ҳоказо ҳолларда ўзингизни қўлга ола билинг.              

Жамоадаги обрў

Дарвозабон зиммасидаги вазифалардан ташқари, ўзининг ҳимоячилари чизиғини ҳам бошқара билиши шарт. Футболчиларга стандарт вазиятларда қаерда туриш, қаерни ёпиш лозим каби кўрсатмаларни айнан у беради. Дарвозабон ўз касбининг моҳир устаси бўлса, қолган ўйинчилар ўзини хотиржам ҳис этади.

Ўйиндаги ҳаракатлар

Замонавий футбол тарихида жисмоний кўрсаткичлари у қадар юқори бўлмаган дарвозабонлар ҳам катта муваффақиятларга эришган. Шу маънода дарвозага берилган зарбаларни қайтариш учун албатта икки метр бўйга эга бўлиш шарт эмас. Аммо турган жойингизда ён томонлардаги бурчакка ўртача 3,5 метрга сакрай олишингиз зарур.

Дарвозани қўриқлашда асосийси позицияни тўғри танлашдир. Бунинг учун эса машғулот ва ўйинларга юз фоиз берилиб ҳаракатланиш, матчдан кейин йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиш ҳамда доимо биринчи бўлишга интилиш иштиёқи билан яшаш керак.        

Шахсий сифатлар

Дарвозабон ботир бўлиши керак. Чунки баъзан рақиб зарбаси тананинг турли қисмларига яхшигина жароҳат етказиши мумкин. Ана шунда тўпга ташланишдан чўчимаслик лозим. Агар киши қўрқса, у жароҳат олиши аниқ.   

Яна бир муҳим хусусият бу — рефлекс, яъни тезкор реакция. Кучли зарбанинг ўртача тезлиги соатига тахминан 80 километрни ташкил этади. Шу боис бу сифатлар кучли зарбани қайтаришда асқатади. Гарчи сиз тўп йўналишини топсангиз-у, уни қайтаришга вақтида реакция билдирмаса­нгиз ёки старт олмасангиз, тўпни ўтказиб юборишингиз муқаррар.

Ўйин вақтида ўзингизни иккилантирадиган қарор қабул қилманг. Дейлик, тўп учун курашишга қарор қилган бўлсангиз, уни охиригача етказинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ўйин ҳақида ўйланг.

Муҳиддин ТОЛИБЖОНОВ

тайёрлади.       

Манба: "Оила давраси" газетаси
Киритилди: 23:18, 13.08.2016.
Ўқилди: 5695 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.