Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ҳамиджон АКТАМОВ: “Кучли ёмғир ўйинимизга салбий таъсир қилди”

Баҳо:
+ | -

Олий лига ўн саккизинчи туридан жой олган “Олмалиқ” — “Қизилқум” жамоалари (2:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилмади. Аммо баҳс якунлангач, навоийликлар бош менежери Ҳамиджон Актамов “Қизилқум” ПФК Матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

—Бугунги ўйинга ҳар икки жамоа турлича кайфиятда ҳозирлик кўрганлиги табиий, албатта, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Олмалиқ” мавсумнинг иккинчи ярмини кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаганлиги туфайли бугун фақат ижобий натижани кўзлаб майдонга тушишини тахмин қилгандик. Ўйин давомида бу  ўз тасдиғини топди. Менимча, бугун мухлислар голларга бой, чиройли футбол томоша қилишди. Биринчи бўлимда юзага келган имкониятлардан йигитларимиз унумли фойдаланиб, танаффусга яхши кайфиятда чиқишгандик. Афсуски, иккинчи бўлимда ёққан кучли ёмғир ҳар икки жамоа ўйинини ҳам “бузди”.  Агар ёмғир бўлмаганида ўйин янада голларга бой бўлиши ҳам мумкин эди. Асосийси, сафарда жиддий рақиб устидан зафар қучиб, уйга муҳим уч очко билан қайтадиган бўлдик.

Жамоамиз ғалабасига катта ҳисса қўшган барча йигитларга, шунингдек, узоқ Навоийдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат айтаман.

Ҳимоя чизиғимизда айрим муаммолар борлиги рост. Айни пайтда тажрибали футболчилар Алишер Юсупов, Отабек Нарзуллаевлар жароҳатини тузатиш билан банд. Ишонаманки, тез кунларда улар яна сафга қайтишади. 

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 15:39, 14.08.2016.
Ўқилди: 5820 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик