Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Рио-2016. Юнон-рум кураши. Элмурод Тасмурадов — бронза медалини соҳиби

Баҳо:
+ | -

Юнон-рум курашчиларимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални келтирди. Энг енгил вазн тоифасида (59 кг.) баҳсларда иштирок этган Элмурод Тасмурадов бронза медалини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун беллашувда қирғизистонлик Арсен Эралиевга қарши гиламга чиқди. Дастлабки бўлимда ҳамюртимиз 5-0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим бошидаги бироз эътиборсизлик туфайли қўшни юрт спортчиси иккита услуб орқали 6 очко ишлади.

Шундан сўнг Элмурод фаол курашишга ҳаракат қилди. Рақибнинг пассивлиги эвазига иккита огоҳлантириш туфайли ҳисоб тенглашди — 6:6. Ҳакам эса ўзбек курашчисини партерда юқорига қўйди ва Тасмурадовдан ундан самарали фойдаланиб 4 балл ишлади. Баҳс сўнгида рақибнинг хатосидан фойдаланган ватандошимиз яна 2 очко ишлади. Қирғизистонликлар аппеляция беришди, аммо унда ютқазишди. Натижада яна бир балл ўзбекистонлик атлет ҳисобига ёзилди — 13:6.

Ўзбекистон делегациясидаги умумий медаллар сони 5тага етди. Бу тўртинчи бронза медали бўлди. Аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов олтин медалга сазовор бўлганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:09, 15.08.2016.
Ўқилди: 8052 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик