Ўзингизга маълум, “Севинч-2″ жамоасиз VI Ўзбекистон биринчилигида иштирок этмоқда. Гулнора Тўраева шогирдлари Қибрайда бўлаётган биринчиликнинг 3-тур учрашувларини бугун якунига етказди.
Асосан ёш футболчи қизлардан ташкил топган “Севинч-2″ жамоамиз биринчиликнинг 3-турида тўртта учрашувда майдонга тушишди. Улардан иккитасида ғалаба, бир учрашувда дуранг ва бир учрашувда мағлубиятга учрашди. Қизларимиз 3-турда етти очко жамғаришди, умумий очколари сонини эса 18тага етказиб олишди. Бу турда жамоамиз футболчилари рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозаларидан 1та тўп олиб чиқишди. Жамоамиз 3-турдан сўнг 18 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этишди.
Шуниси эътиборлики, жамоамиз ўтган йилги мавсумга нисбатан бу йилги мавсумда анча муваффақиятли иштирок этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, мураббийларнинг меҳнати ва ёш футболчи қизларимизнинг ўзларига бўлган талабчанлик, бу йилги мавсумдан натижасини кўрсатмоқда.
Жамоамиз 3-турдаги барча учрашувларда майдонга тушишиб, турни якунига етказишди ва бугун Тошкентдан Қаршига етиб келишади. Ўзбекистон Биринчилиги эса давом этмоқда, эртага 3-турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтади.
Қуйида “Севинч-2″ жамоасининг 3-турдаги натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
12 август (жума)
“Динамо-плюс” (Самарқанд) – “Севинч-2″ (Қарши) 0:2
13 август (шанба)
“Севинч-2″ (Қарши) – “ТерДУ Сурхан” (Термиз) 0:0
14 август (якшанба)
“Навбаҳор W” (Наманган) – “Севинч-2″ (Қарши) 1:0
15 август (душанба)
“Севинч-2″ (Қарши) – “Шарқ Юлдузи” (Гулистон) 5:0
Ўзбекистон Биринчилигининг навбатдаги 4-тури 17-22 сентябр кунлари бўлиб ўтади.