Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Анри: "Жиру ва Санчес зўр ҳужумчилар, бироқ..."

Баҳо:
+ | -


Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри «Ливерпул»га қарши кечган учрашувдаги 3:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг лондонликларнинг трансфер сиёсатини танқид қилди.

"Мен бир нарсага тушуна олмайман, «Арсенал»нинг молиявий ҳолати яхшилигини кўп гапиришади, пул борлигини айтишади ва трансфер бозорида бошқалар билан рақобатда бўла олишимизга ишонтиришади. Аммо трансфер мавсуми бошлангандан сўнг ҳаммаси тинчиб кетади. Қани бу ерда ҳақиқат? Тушунмайман.

«Арсенал» аввалгидек футболчилар қизиқишига сабаб бўла оладими? Агар кучли футболчи бўлса, унинг учун клуб кураша оладими? Охир оқибат, футболчилар «Арсенал»га ўтишни исташлари ҳам алоҳида савол.

Менимча клубга ҳозир марказий ҳимоячи ва ҳужумчи керак. Бизга дунё даражасидаги ҳужумчи бўлиши шарт эмас, аммо ўз иқтидорини намойиш эта олиши шарт. Жиру ва Санчес зўр ҳужумчилар, бироқ энг яхши тўпурарга эга бўлган клуб ҳар доим ҳам чемпион бўла олмайди, - дейди Анри.

Манба: sports.ru
Киритилди: 16:43, 15.08.2016.
Ўқилди: 5780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.