Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 18-тури доирасида “Машъал” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Аббос Шодмонов томонидан узатилган тўпни Кенжа Тўраев боши билан “Бунёдкор” дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида Баҳодир Насимов муборакликлар посбонининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
]