Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Рио-2016. Оғир атлетика. Руслан Нуриддиновда олтин медаль ва олимпиада рекорди!

Баҳо:
+ | -

Руслан Нуриддинов Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим этди. Оғир атлетика бўйича вазни 105 кг.гача бўлган эркаклар ўртасида мусобақада иштирок этган ҳамюртимизга тенг келадиган рақиб топилмади.

Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 194 кг. натижа қайд этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз дастлабки иккита уринишда 225 ва 230 кг. штангани кўтариб, олтин медални ҳал қилиб қўйди. Сўнгги уринишда олимпия рекорди ҳисобланган 237 кг. тошга буюртма берилди ва рекорд ўрнатилди!

Даст кўтаришда ғолиб чиққан яна бир юртдошимиз Иван Ефремов, силтаб кўтаришда 220 кг. штангани кўтарди. Унинг умумий натижаси 414 кг.ни ташкил қилди ва Иван 5-ўринни эгаллади.

Арманистонлик Симон Мартиросян 417 кг. натижа билан кумуш, қозоғистонлик Александр Зайчиков 416 кг. билан бронза медалини қўлга киритди.

Рио-2016. Оғир атлетика, эркаклар, 105 кг.
1. Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон, 104,96)  — 194 + 237 = 431 кг.
2. Симон Мартиросян (Арманистон, 104, 63) — 190 + 227 = 417
3. Александр Зайчиков (Қозоғистон, 104,51)  — 193 + 223 = 416
4. Янг Чжэ (Хитой, 104,59)  — 190 + 225 = 415
5. Иван Ефремов (Ўзбекистон, 104,90) — 194 + 220 = 414
6. Муҳаммадризо Барорий (Эрон, 104.65)  — 186 + 220 = 406
7. Аркадиуш Михальский (Польша, 104,77)  — 179 + 221 = 400
8. Артурс Плесниекс (Латвия, 103,99 кг)  — 181 + 218 = 399
9. Бартломей Бонк (Польша, 104,07)  — 180 + 0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:41, 16.08.2016.
Ўқилди: 19671 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5391]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4118]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3440]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3168]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3063]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2964]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2554]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2394]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2368]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик